Инсон қадри учун !

 2022-02-05 06:11:33    454

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 20 январь куни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров туманимиздаги Бурҳониддин Ар-Рошидоний Ал-Марғиноний зиёратгоҳи ҳудудида йирик маърифий марказ барпо этиш ҳамда “Фиқҳ” илмий-амалий марказини ташкил этиш мақсадида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Тунейни қабул қилганлиги ҳақида маълумот берилган эди.Мазкур учрашувда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг халқаро грантини ҳам жалб этган ҳолда Риштон туманидаги Бурҳониддин Ар-Рошидоний Ал-Марғиноний зиёратгоҳини реконструкция ва реставрация қилиш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олинган. Жорий йилнинг 3 феврал куни ушбу муқаддас қадамжода қурилиш ишларини бошлаш учун дастлабки амалий ишлар бошланди. Бундай хайрли ишни бошлашдан аввал, буюк алломанинг табаррук рухи-поклари ёд этилди, Қуръон тиловат қилиниб у инсон ҳақига дуолар қилинди. Шундан сўнг “ЎзГашЛити” ДУК мутахассислари томонидан топосъёмка ишлари олиб борилди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб