Ҳоким ёрдамчилари учун ўқув амалий семинар ташкил этилди

×

 2022-01-28 16:52:47    481

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани 3-сектор ҳудудаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида Ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари учун семинар  бўлиб ўтмоқда.

Маълумки жойларда аҳоли даромадини ошириш ҳамда фуқаролар бандлигини таъминлашга  доир кўплаб чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги ўқув семинарида  туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар маслаҳатчилари иштирок этишишди. Ўқув семинарда шунингдек меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Бугун ташкил этилган амалий кўргазмали семинарни ўтказишдан асосий мақсад маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ўринбосарлари, ёшлар етакчилари томонидан ўйда бўш ўтирган хотин қизларни ва ёшларни ҳунар ўргатишга жалб этиш, фойдаланилмай келинаётган бўш бинолар ва ерлардан тадбиркорлик мақсадида фойдаланиш хусусида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Кўргазмали семинар сўнгида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари олдида турган вазифаларга тўхталиб ўтишди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб