САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ
2021-12-28 15:29:09 453
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддат ичида халқ манфаатига хизмат қиладиган улкан бунёдкорлик ислоҳотларини амалга оширди. Ислоҳотлар билан биргаликда аҳолининг дунёқараши, турмуш тарзи ўзгара бошлади. Сайёр ва оммавий қабуллар орқали барча турдаги раҳбарлар халқ билан янада яқинлашиб, мавжуд муаммоларнинг аниқ таҳлили вужудга келди.
Бугун Риштон тумани ҳокими томонидан Дутир ва Т. Аҳмедов маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун Сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда туман ҳокими мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ўринбосарлари ҳамда 25 нафар фуқаролар қатнашдилар.
Қабул давомида турли хил соҳа ва йўналишлар бўйича 16 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 23 таси жойида ҳал этилди, 4 нафар фуқароларга тушунтиришлар берилди ҳамда мурожаатларнинг 9 таси эса тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга юборилди.
Қабул жараёнида кўплаб фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси