Болажонлар учун байрам совғалари тақдим этилди

×

 2021-12-28 15:14:48    405

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги йил — нафақат болалар, ҳатто катталар ҳам ниятлари ижобат бўлишига ишонадиган эртакмонанд байрам. Лекин у айниқса болажонларга катта қувонч улашади. Ахир бу кунда улар болалик аталмиш эртакнинг бош қаҳрамони — Қорбобо билан учрашади-да!

Айнан ана шундай эртакмонанд байрам кунлари арафасида болажонларнинг Янги йил байрами тантаналарининг янада мазмунли ва қизиқарли ўтказилиши учун Риштон туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби жамоаси ҳам ўз муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Бугун 1-сонли касб-ҳунар мактаби жамоаси  томонидан болалар  боғчаси тарбияланувчилари учун байрам совғалари тақдим этилди.  Бу совғалар айниқса, Янги йилни орзиқиб кутадиган беғубор қалб эгалари бўлмиш болажонларга чексиз қувонч бағишлади.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб