КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ
2021-12-28 08:37:51 431
Коррупция барқ ураётган жамиятда озодлик узоқ вақт ҳукм суриши мумкин эмас. Эдмунд БеркБутун тарих давомида мамлакатлар ўз мустақиллигини бой беришига нафақат жангу жадаллардаги мағлубиятлар балки амалдорларнинг сотқинлиги, ўз манфаатларини жамият манфаатларидан устун қўйгани, яъни коррупция ҳам сабаб бўлган. Демак, коррупцияга қарши курашиш айни пайтда мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, ватанимизнинг озодлиги ва ободлигини таъминлаш учун ҳам ҳаётий заруратдир.Яқинда мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича жуда муҳим икки ҳужжат — “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ва Президентимизнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди маърузаларидан бирида “бугунги кундаги яна бир устувор вазифамиз — мамлакатимиз ривожига тўсиқ бўлаёт¬ган ёвуз иллат, яъни коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалаларини самарали ҳал этишдан иборат” эканини алоҳида таъкидлаган эди. Коррупция юқорида келтирганимиздек, тарихий муаммо у билан мунтазам кураршишни тақазо этади.“Коррупция” атамасининг этимологик жиҳати хусусида турли фикрлар мавжуд. Кенг оммалашган биринчи фикр тарафдорларига кўра, “коррупция” атамаси лотинча “corruptio” сўзидан олинган бўлиб,“пора эвазига оғдириш” деган маънони англатади.Aйрим адабиётларда эса мазкур атама лотинча “corrumpere” (бузилиш, айниш, таназзул), бошқа адабиётларда лотинча “corruptum” (синган, бузилган) сўзидан келиб чиққани ва шахсий ҳамда корпоратив фойда йўлида жамоат манфаатларига путур етказишни англатиши қайд этилган. Коррупцияга қарши жиддий ва кескин кураш олиб боришни вазиятнинг ўзи тақозо этмоқда. Қайси бир соҳада ривожланиш, тараққиёт рўй бермаётган экан, унинг асл сабаби коррупцияга бориб тақалади.Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунида коррупцияга шундай таъриф берилган: “коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худи шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш”.Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалалар аниқ белгилаб қўйилган.Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоб-китобларига кўра, коррупция туфайли жаҳон иқтисодиёти йилига ўртача 1,5-2 триллион АҚШ доллари миқдорида зарар кўради.Коррупция бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам унга қарши муросасиз курашиш ва уни олдини олишга қаратилган норматив ҳуқуқий-ҳужжатларга барчамиз амал қилишимиз лозим ва шартдир. Зеро, коррупцияга қарши курашиш том маънода барчамизнинг бурчимиздир.
Жамолхон Касимов,
Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси