РИШТОНЛИК МИРИШКОР ДЕҲҚОНЛАР ҲОСИЛДОРЛИКНИ ОШИРИШГА ВАЪДА БЕРИШДИ
2021-12-27 20:59:52 467
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров бугун келгуси йил мавсуми учун мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларини марказлашган ҳолда таъмирлаш-созлаш ишларининг якуний жараёнларини кўздан кечириш мақсадида Риштон туманида бўлди.
Вилоят ҳокими сўзининг бошида риштонлик миришкор фермерларни ушбу йилда қўлга киритилган улкан зафарлар билан самимий табриклар экан, келгуси йилда ҳам ана шундай ғайрат-шижоат билан, қўшимча даромад олишни кўзлаб ишлаш лозимлигини таъкидлади.
Фермернинг илми, зеҳнияти ва тажрибаси, энг муҳими, ерга бўлган меҳри билан юқори ҳосилдорликка эришиш мумкин. Шу маънода, механизатор – фермернинг ўнг қўли, сувчи эса чап қўли бўлиши лозим, деди вилоят ҳокими.
Шундан сўнг, илғор механизаторларга 2 млн. сўмдан пул маблағлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Илғор фермерлар вилоят раҳбарига яратиб берилаётган имкониятлар учун миннатдорчилик изҳор этишиб, янги йилда ҳосилдорликни янада оширишга ваъда беришди.
“Русўзбектекс” хорижий корхонаси қошидаги машина трактори паркида олиб борилган таъмирлаш-созлаш ишлари давомида пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари тасарруфидаги культиватор, пневматик ва юқори унумли чигит экиш агрегатлари ҳамда тишли барананинг барчаси энг майда деталигача таъмирдан чиқарилди. Янги сотиб олинган техникалар олиб келинди. Мазкур МТП қошидаги цехларда қишлоқ хўжалиги техникалари учун зарур деталлар тайёрламоқда. Вилоят ҳокими ушбу жараёнларни ҳам кўздан кечирди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси