ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ: “ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАНУ БИР ЖОНДИР”
2021-12-22 12:07:57 667
Юртимизда жорий йилнинг 1 декабридан 2022 йилнинг 15 январига қадар ўтказиладиган "Ватанпарварлик ойлиги" тарғибот тадбирлари ушбу шиор остида ташкил этилмоқда.
Ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолига мудофаа тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни етказиш, Қуролли Кучларнинг салоҳиятини намойиш этиш мақсадида ўтказилаётган ойликнинг туманимиздаги тадбирлари давом этмоқда.
"Ватанпарварлик ойлиги" фақатгина туман марказларида эмас, балки чекка ҳудудларда ҳам ўтказилмоқда.
Бугун Риштон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида “Ёшлар форуми” ва “Ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтди.
Тадбирда “Алпомиш”мактаби, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари, “Ватанпарвар” ўқув-спорт клуби вакиллари ва мактаб ўқувчилари томонидан турли чиқишлар намойиш этишди.
Валижон Қодиров томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Ёшлар форуми доирасида спорт мусобақаларида ўқувчилар фаол иштирок этишди.
Риштон туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлими, туман маданият бўлими, Мудофага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти, "Алпомиш" мактаби ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш" мавзусидаги тарғибот тадбирлари умумий ўрта таълим мактабларида давом этмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси