Риштон тумани ҳокими депутатлар ва туман аҳолисига ўз Мурожаатномасини йўллади
2021-12-17 14:35:55 524
Халқ депутатлари Риштон Кенгашининг ХХХI сессияси ўтказилди. Сессияда Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев, секторлар раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, сессияда кўрилган масалага алоқадор корхона, ташкилот, идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ва блоггерлар иштирок этдилар.Сессияда Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг 2021 йилги ижтимоий- иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда 2022 йилга мўлжаллаган режалари бўйича Мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.Мурожаатномада кўтарилган масалалар юзасидан бир қатор депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.Сессиядан сўнг Риштон тумани ҳокими ва секторлар раҳбарлари матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар ва блоггерларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси