Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз!

 2021-12-09 15:08:54    598

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг оилада, кўчада ва жамиятнинг бошқа бўғинларида турли кўринишдаги тазйиқ ва зўравонликка учрагани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушиб туради. Аёлларга нисбатан зўравонлик дунёнинг барча давлатларида мавжуд ва бу ёқимсиз ҳолатлар глобал муаммога айланиб улгурган.

Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, дунёда  хотин-қизларнинг учдан бир қисми турли кўринишдаги зўравонликка дуч келади. Бу глобал муаммога қарши курашиш мақсадида халқаро ташкилотлар томонидан мунтазам равишда  муайян чора-тадбирлар амалга оширилиб келинади. 

Жумладан, Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан “25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни” сифатида белгилаб берилган.  Айнан мана шу сана муносабати билан мамлакатимизда ҳам тадбирлар ўтказиш анъана тусини олган. Жорий йилнинг 25 ноябридан бошлаб мамлакатимиз бўйлаб хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун кампанияси эълон қилинган.  Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан 25 ноябрдан бошлаб “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз” шиори остида гендер зўравонликка қарши 

16 кунлик фаол ҳаракатлар кампанияси бошланди. Ушбу йилда   30 йиллигини нишонлаётган ушбу компания жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида хусусан, 187 та мамлакатида ўтказилиб, 6 мингдан ортиқ ташкилотлар ҳамда 300 миллион кишини қамраб олмоқда.  Бунга сабаб гендер зўравонлик ҳеч қандай ижтимоий, географик  ёки иқтисодий чегараларни билмаслиги, жаҳон ҳамжамиятидаги муаммодир. 

Бугунги кунларда ўтказилаётган мазкур тадбирнинг аҳамияти, умуман аёлларга нисбатан бўлаётган зўравонликларнинг сабаб  ва оқибатлари хусусида фикрлашсак. 

Бизга маълумки, оилавий зўравонлик сабаблари ўрганилмасдан унга қарши курашолмаймиз.

Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси, социология фанлари бўйича фалсафа доктори Холида Зияеванинг фикрича, оилавий зўравонлик содир этилишининг сабаблари: ижтимоий муҳит, яъни икки тарафнинг мустақил оилага тайёр эмаслиги, жавобгарликнинг ҳис қилмаслиги, масъулиятни ҳис қилмаслиги, оиладаги тарбия, эркакнинг оилада мутлақ ҳукмронликка интилиши, аёлларнинг ўз ҳуқуқларини етарли даражада билмаслиги, эркаклар томонидан аёлларнинг сабрлилиги, андишалилиги, фарзандларини етим қилмасликни ўйлаган ҳолда зўравонликка чидаб келишини била туриб зўравонликни мунтазам олиб бориши, ўзбек менталитети ва диний таълимотларнинг нотўғри талқин қилиниши оқибатида эса аёлнинг эркакка мутлақ тобелиги, оилавий муаммоларнинг ҳеч кимга айта олмаслиги, оилавий муаммо сифатида деб билиши, оиланинг сири деб билиши ва ташқарига олиб чиқиш нотўғри эканлиги айтилади.

Шунингдек, аёллар оиланинг соғлом муҳитини сақлаб қолишда масъул ҳисобланади. Шу сабабли оилавий муаммоларни ташқарига олиб чиқса, ўзи айбланади ва ичига ютади, оқибатда ўзини айблаб, кучли психологик стресс ҳолотига тушади. Бундан ташқари, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатилмаслиги, маълумотсизлиги, ишсизлиги, оилани паст даромадли эканлиги, зўравонликни қўллаш инсон хулқини ўзгартирувчи тарбиявий унсур сифатида кўрилиши ҳам сабаб сифатида кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Бошқарув сотциологияси ва психологияси кафедраси катта ўқитувчиси, амалиётчи психолог Раъно Тўрахўжаева зўравонликнинг психологик сабаблари икки турга бўлиб, ташқи сабаблар сифатида жамиятда шаклланган қоидалар, ўзини айблаш кучлилиги, ўзинг провокация қилгансан, сендан ҳам ёмон яшаётганлар бор деган қаршларнинг сингдирилганлиги, яхши кўргани учун зўровонликка учраш, зўравонликни романтизация қилиш, ҳуқуқий онгнинг ривожланмаганлигини эътиров этса, ички сабабларга айни бир шахснинг ҳаёт йўлида орттирган тажрибаси, қандай шароитда улғайиши, билими ва маъданият даражасига боғлиқ бўлган сабаблар, оилада дунёқарашларнинг бир-бирига мос келмаслиги, яшаш шароитида катта фарқланиш мавжудлиги, эркак тарафда маблағлардан эркин фойдаланишга рухсат берилмаслиги, аёлга нисбатан доим баланд овозда гапириш, камситиш одатий ҳол деб қаралиши, бошқа тарафда шароит бошқача бўлганлиги учун бундай ҳолатларни қабул қила олмаслиги, итоаткорлик муҳаббат белгиси сифатида кўрилиши, фарзанд кўришнинг кечикиши, сохта рашк, эрта никоҳланиш, босим остидаги никоҳ, келишилган никоҳларни киришини таъкидлаб ўтади.

Кўплаб медиа маҳсулотлар зўравонликка тарғиб этувчи вазифани бажариб келаётганлигини инобатга олиб, гендер экспертизаси жорий этиш таклиф этилади.

Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларга янги иш ўринларини яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш борасида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда ва ушбу масала давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланган.  Охирги тўрт йил муддатни олиб қарасак, мамлакатимизда оилавий зўравонликни олдини олиш бўйича тизимни такомиллаштириш юзасидан 20 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иккитаси қонун ҳисобланади. Биринчиси, “Аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, иккинчиси, “Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ  ва зўравонликка қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунлардир.  БМТнинг маълумотларига кўра, 15 ёшдан ошган ҳар бир учинчи аёл ҳаёти давомида камида бир маротаба бўлса ҳам жисмоний ёки жинсий зўравонликка учрамоқда.

Мамлакатимизда ўтказилаётган тадбирлар давомида БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси томонидан гендер зўравонлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, жабр кўрганларга ҳуқуқий, тиббий, ижтимоий  ва психологик ёрдамлар кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган 

чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  Шу каби тадбирлар натижасида охирги икки йилда гендер тенглик масаласи фаол муҳокама қилинмоқда, давлат сиёсати даражасига кўтарилишига олиб келинди.   Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия, Республика Хотин-қизлар кенгаши, Олий мажлис Сенатида алоҳида қўмита, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Артикова раҳбарлигидаги Бош прокуратура ҳузурида оилавий зўравонликка қарши курашиш ва амалий кўмак бериш ишчи гуруҳи томонидан тизимли кенг равишда зўравонликка қарши курашиб келинмоқда.  Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга кўмаклашувчи Маҳалла ва оилани қўлллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган 29 та Хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ҳар бир вилоятларда туманлараро ва туман даражасида 

2 тадан фаолият кўрсатмоқда.

 

У. Эргашев,

Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси.

 

Б. Парпиев,

Риштон туманлараро иқтисодий суди ходими.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб