8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

×

 2021-12-07 12:22:08    695

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан  Риштон туманида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, корхона ва ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этдилар.

Байрам тадбирини туман ҳокими С. Солиев очиб, Давлатимиз конституцияси, мустақил ва суверен Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши, унинг халқаро майдонда муносиб обрў-эътиборга эга бўлиши, мустақил давлатимиз Конституциясини яратишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига қатъий амал қилинганлигини гапириб, байрам билан барчани табриклади.

Тадбирда шунингдек туман Адлия бўлими бошлиғи М. Қодиралиев Конституциянинг яратилиш тарихи ва ундаги ўзгартиришлар ҳақида сўзлади.

Байрам тадбири давомида Маданият бўлими ҳамда маданият марказлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб