Имконияти чекланганлар давлат муҳофазасида Кўнгилларга шодлик улашиб...

×

 2021-12-04 16:30:27    461

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар бериб ўтганимиздек, туманимиздаги  “Бахт” тўйхонасида “3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни” муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди.Тадбирни туман ҳокими ўз нутқи билан очиб берди. Сўнгра саҳнага бирин-кетин маданият бўлими санъаткорлари чиқиб келишди. Улар ижро этган куй-қўшиқлар йиғилганларнинг кайфиятига кайфият улашди.Тадбир давомида имконияти чекланган кишиларга туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги тадбир кўнгли ярим инсонларнинг кўнглини тоғдек кўтарди. Уларда эртанги кунга бўлган ишончни янада оширди. Энг муҳими, улар Мустақил Ўзбекистонда ҳеч қачон ёлғиз эмасликлари ва ҳеч кимдан кам эмасликларини ҳис қилишди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб