Кун санаси: 3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни

×

 2021-12-04 06:20:55    454

PDF юклаш
Чоп этиш



БМТ ташкилоти томонидан 3 декабрь –Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Ушбу сана бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади ва бундан асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бор замондошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.Риштон туманида ҳам ушбу сана олдидан кўнгли ярим юртдошларимиз холидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам бериш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, туман ҳокими С. Солиев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Т. Абдураҳмоновлар туманимизда яшовчи ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олишди ва уларга ногиронлик аравачи совға қилишди. Кези келганда айтиш жоиз, ушбу сана 1992 йилда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеяси қарорига биноан ҳар йили нишонланиб келинмоқда. Бундан асосий мақсад жамиятда ногиронлар дуч келаётган муаммоларни яхшироқ тушуниш, уларни бартараф этиш, қадр-қиммати, ҳуқуқларини ҳимоялаш, турмуш шароитларини яхшилашдан иборат. Зеро, бу тоифа инсонларнинг соғлигида муаммоси бор бўлгани боис имкониятлари чекланган ва моддий шароити ҳам талаб даражасида эмас. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаоллигини таъминлашга эришиш мумкин.Бугунги кунга келиб дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни етти кишидан камида биттасида муайан бир турдаги ногиронлик мавжуд. Демак, сафимиздаги имконияти чекланганларни ҳар томонлама сафимизда мавжудлигини таъминлаш учун уларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш даркор.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб