РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМИ С.М.СОЛИЕВНИНГ ТУМАН АҲЛИГА МУРОЖААТИ

 2021-12-01 13:37:31    417

PDF юклаш
Чоп этиш


Азиз тумандошлар!

Жорий йилнинг 2021 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш ҳамда мевали ва манзарали дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.Бунда асосий эътибор туманнинг архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш, аҳолини айниқса, уй-жойга муҳтож, кам таъминланган, ёш оилаларни турар-жойларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, янги иш ўринларини ташкил этиб, туман аҳолиси учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда туманда экологик муҳитни тубдан яхшилашга қаратилган.

Ҳурматли маҳалла фаоллари, азиз ёшлар!
Эл эзгу ғояни, хайрли ташаббусларни яхши қабул қилади. Шу ташаббус атрофида бирлашади, юрт ободлиги учун интилади. Давлатимиз раҳбарининг  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мамлакатда кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилиш борасидаги ташаббуси ҳам халқни бир мақсад йўлида бирлаштирди, ҳамжиҳат бўлиб юртни обод қилишга чорлади.Туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида соҳага масъул ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда тумандаги суғориш тизимлари, фермер хўжаликлари ер майдонлари, кўчалар, жамоат парклари, аҳоли яшаш пунктлари ўрганиб чиқилиб, “Яшил макон” концепцияси ишлаб чиқилди. Унга кўра туманимизда 2021 йил қиш ва 2022 йил баҳор мавсумларида 684700 туп мевали, манзарали ва бутасимон кўчатларни экиш белгилаб олинди.Жумладан, туманнинг асосий кўчаларига 7500 дона, барча ташкилотлар майдонлари ва атроф ҳудудлари, шунингдек аҳоли яшаш пунктларига 54500 туп мевали ва манзарали, мавжуд дала майдонлари четларига 80200 туп тут кўчатлари экиш ишлари ташкил этилади. Бундан ташқари туман ҳудудида 10,2 гектар ер майдонида яшил майдонлар ташкил этилиши ҳамда ушбу ҳудудларга 542500 туп манзарали ва бутасимон дарахтлар экилиши режалаштирилди. Жумладан:“Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги 5,0 гектар майдонига 265930 туп, Қўрғонча МФЙ ҳудудидаги  5,0 гектар майдонига 265 700 туп, Янги йўл МФЙ ҳудудидаги 1,2 гектар майдонига 63800 туп манзарали, мевали, бутасимон, саноат, қурилиш материаллари боп ва турли хил гул ҳамда ҳар хил қаламчалар экилиши режалаштирилган.

Ҳурматли туманимиз фуқаролари!
Туманимизда “Яшил макон” лойиҳасини сифатли ташкил этиш, “Долзарб 40 кунлик”ни аҳиллик билан ўтказиш учун умумфойдаланувдаги йўл бўйлари ва тегишли ҳудудларни кўкаламзорлаштиришнинг “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Унда маҳаллалардан ўтувчи йўлда кўчат экиладиган ерлар, кўчат турлари ва ҳаражатлар суммаси аниқ ҳисоб-китоб қилинган, мутасаддилар белгиланган.“Яшил макон” лойиҳаси Ватанимизни яшилликка буркаш, теварак-атроф мусаффолигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. “Долзарб 40 кунлик”ни сифатли ташкил этиш, зарур маблағ ва меҳнат эвазига қадалган кўчатларни узлуксиз парвариш қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилади.Бундан буён кўчат ўтқазиш шунчаки номигагина, қўл учида бўлмайди. Ҳар бир ниҳолнинг ўз эгаси бўлади. У шу кўчатни керак бўлса вақтида суғориб, парваришлайди. Қуриб қолмаслигига жавоб беради. Авваллари кўчатларни экканмиз-у, лекин уни парваришлашга келганда хафсала қилмаганмиз. Шунинг учун ҳам кўп кўчатларимиз қуриб қолган. Энди бу ҳатога чек қўйишимиз керак. Экиладиган кўчатлар туманимизни яшил бойликка буркаб, ҳудудимиз мусаффолигини таъминлайди. Томорқа атрофига экиладиган мевали дарахтлар ҳосилга киргач, рўзғорга қўшимча барака олиб келади. Шу ўринда барча туманимиз аҳлини, ёшлар ва маҳалла фаолларини “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мамлакатда кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик”да фаол иштирок этишга чорлаб қоламан. 


Суфҳонжон Солиев, Риштон тумани ҳокими


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 148 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб