РИШТОНЛИК ПОЛВОНЛАР ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРИ
![](https://rishton.uz/uploads/photo_2021-11-25_20-55-22.jpg)
2021-11-26 16:20:05 512
Шу кунларда Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича илк маротаба 2001-2003 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон жаҳоннинг энг сара белбоғли курашчиларини мусобақа гиламига чорлади. Тўрт кун мобайнида дунё полвонлари белбоғли кураш қоидалари бўйича ғолиблик учун беллашишади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида 1-ўринни қўлга киритган спортчи 10 миллион сўм, 2-ўрин соҳиби 7 миллион сўм ва 3-ўринга сазовор бўлган спортчи 5 миллион сўм миқдорида пул мукофотига эга бўлишади.
Белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциатсияси (ЖБКА), Халқаро белбоғли кураш федерацияси (ИБWА), Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар кўмагида ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақада иштирок этган Риштонлик полвонлар ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди. Хусусан, Илёсбек Обиджонов бронза медалига сазовор бўлган бўлса, Азизбек Азимжонов ва Асадбек Зокировлар кумуш медални қўлга киритишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38![](https://rishton.uz/images/img/ban.jpg)
Ишонч телефони статистикаси
![](https://rishton.uz/dist/img/ctrl.jpg)