Қонунчиликдаги янги ислоҳотлар!

 2021-11-24 20:44:50    660

PDF юклаш
Чоп этиш


 “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида” 2021 йил 04 окябрь  куни ЎРҚ-720-сонли ва “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-719-сонли қонунлар қабул қилинди.

Мазкур қонун ҳужжатлари билан қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

 Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари бўйича жарима солиш ҳақидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида ҳуқуқбузарга электрон шаклда юборилади ёки қоғоз шаклида топширилади ёхуд почта орқали топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак: қарор чиқарилган сана ва жой; уни чиқарган органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси; маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган (аниқланган) вақт, жой ва ҳолатлар, ушбу Кодекс Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси ушбу модданинг қисми кўрсатилган ҳолда; қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва муддатлари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят беришнинг процессуал тартиби»;

Жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисидаги аризани иш ваколатли органлар (мансабдор шахслар) томонидан кўриб чиқилиши вақтида, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар бериши мумкин.

Аризада етказилган зарар бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши керак.

Агар ярашув ҳақидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади.

Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.

Аризани қабул қилиш чоғида ваколатли орган (мансабдор шахс) ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.

“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-719-сонли қонунга асосан ушбу кодекснинг 198-моддаcи биринчи қисмининг санкциясидаги иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача, бир бараваридан ўн икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан ўн беш бараваригача деган янги ўзгартириш қўшимчалар билан алмаштирилганлди.

 

Риштон туманлараро иқтисодий

судининг раиси                                                                                          У.Эргашев  

 

Риштон туманлараро иқтисодий

судининг девонхона мудири                                              Д.Абдурасулов



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 147 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб