ЯНГИ АВТОМАКТАБ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

×

 2021-11-18 15:20:49    573

PDF юклаш
Чоп этиш


Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 408-сонли қарорига мувофиқ, ташкилий ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, барча юридик шахслар, лицензия асосида ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди.

Бунинг натижасида мамлакатимиздаги хусусий автомактаблар сони кўпайди. Бу эса мазкур йўналишдаги рақобат кучайиши ва хизматларнинг сифати ошишига олиб келади.

Риштон туманидаги автомактаблар сони яна биттага кўпайди. Бугун “Rishtonavtoo’rgatuv” номли автомактаб ўз фаолиятини бошлади. Автомактабнинг очилиш маросимида туман ҳокими иштирок этиб, ушбу маскандаги шароитлар билан танишди.

Автомактаб замонавий кўринишга эга бўлиб, барча қулайликларга эга. Бу ерда бўлажак ҳайдовчилар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, уларга малакали ўқитувчилар сабоқ беришади.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб