“Ватанпарвар” — ҳарбий ватанпарварлик тарғиботида етакчи
![](https://rishton.uz/uploads/photo_2021-11-05_11-19-36.jpg)
2021-11-05 15:26:10 461
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепцияси – мамлакатда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойил ва устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган бир шароитда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ долзарб вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларининг бу борадаги роли ва аҳамиятини, ўзаро ҳамкорлигини миллий ва халқаро ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб беради.
Риштон туманида ёшларни ҳарбий – ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида “Ватанпарвар” ташкилоти Риштон туман ЎСТК томонидан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун Риштон туман 1 – сон касб – ҳунар мактаби ўқувчилари ўртасида 23 – ноябр “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топган кунининг 30 йиллиги муносабати билан “Биз ватанпарварлармиз” шиори остида давра сухбати ўтказилди. Давра суҳбатида Риштон туман ЎСТК ХВ ва ЁБИ бўйича ўринбосари А.Тўйчиев, Риштон туман 1 – сон касб – ҳунар мактаби директори С.Мадаминов, Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари И. Сайдиновлар иштирок этишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38![](https://rishton.uz/images/img/ban.jpg)
Ишонч телефони статистикаси
![](https://rishton.uz/dist/img/ctrl.jpg)