ТУМАНИМИЗДА АДАБИЁТ КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-11-04 21:34:50    488

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштонда катта байрам - адабиёт ва санъат байрами бўлди. Туман ҳокимлиги,  Республика Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси  ҳамда Санитария-Эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими томонидан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Дастлаб  Санитария-Эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими биносида ўтказилиб, унда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нурали Қобил, Набижон Қодиров, ёзувчи, драматург ва Абдулла Қодирийнинг набираси  Хондамир Қодирий ҳамда туманимидаги бир қатор ижодкорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Шунингдек давра суҳбати давомида шоир Набижон Қодировнинг “Гул етим“ китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Бундай тадбирлар ташкилот ходимларининг маънавий - маърифий дунё қарашини оширишда катта рол ўйнайди.

Куннинг иккинчи ярмида адабиёт намояндалари иштирокидаги тадбир туман Манадият марказида бўлиб ўтди. Айтиш жоизки мазкур тадбир том маънода адабиёт кечасига айланди.

Уни туман ҳокими ўринбосари Зарифжон Умаров очар экан, бугунги байрамга ташриф буюрган меҳмонлар - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ажойиб, севимли адибларимиз Нурали Қобил, Хондамир Қодирий, тумандошимиз Набижон Қодировларнинг иштироки байрамга ўзгача файз бағишланганини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан ёзувчи ва шоирларга берилаётган ғамхўрликлар учун миннатдорчилик билдиришиб, бугунги доруломон кунлар учун шукроналар келтиришди. Бугунги адабиёт кечасида  ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, туман халқ таълими бўлими ходимлари, умумий ўрта таълим мактабларининг ижодий-маданий масалаллар бўйича тарғиботчилари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, иқтидорли ўқувчилар қанташишди.

Туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга хушкайфият бағишлади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб