СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ТУМАНДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШДИ

×

 2021-10-31 06:58:36    539

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани ҳокими С. Солиев кеча сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида туманда давом этаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди, фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Сектор раҳбарларининг дастлабки ташрифи “Марказ” МФЙда кўп қаватли уйлардан иборат бўлган “Тўқимачи” мавзесида бўлди. Бугун ушбу ҳудуд чинакам бунёдкорлик майдонига айланган. “Марказ” МФЙда 11 та тўрт қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар уларнинг 4 таси фойдаланишга топширилиб, қолган уйларнинг сўнгги қурилиш ишлари давом этмоқда. Сектор раҳбарлари мавзелардаги ишларни жадаллаштириш ва тез орада фойдалананишга топшириш кераклигини таъкидлашди.

Туман ҳокими бу ерда шунингдек, фуқаролар билан учрашиб уларнинг мурожаатларни тинглади. Муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқ берди.

Шундан кейин туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари туманимиздаги янги фабрика қурилиши жараёнлари билан танишишди.

Мазкур фабрика "Русўзбектекс" хорижий корхонасига қошида ташкил этилмоқда. 1100 ишчи ўринга мўлжалланган ушбу фабрикада тайёр маҳсулотлар момиқ сочиқ, чойшаб, ип калава ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа қиммати 37,5 млн АҚШ долларга тенг. Корхона қурилиши 2021-2022 йилларга мўлжалланган.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб