ЮЗ ЁШ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

×

 2021-10-28 16:04:32    472

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда туманимизда юз билан юзлашган нуронийлар умргузаронлик қилиб келмоқда. Ана шундай онахонлардан бири 1921 йил 1 март куни Риштон туманида туғилган Маҳбуба ая Отажоновадир. Маҳбуба ая меҳнат фаолияти давомида тумандаги жамоа хўжалигида ишчи бўлиб фидокорона ишлаган. 44 йиллик иш стажига эга. Меҳнат фронти қатнашчиси.

Ҳозирда Риштон тумани “Соҳибкор” маҳалласида энг файзли ва намунали хонадонида яшаб, фарзандлари, кўплаб невара ва чевараларининг ардоғида ҳамда эъзозида умиргузаронлик қилмоқда.

Махалладошлари, қўшнилари ва ёшларнинг ҳурмат ва эътиборида бўлиб кексалик гаштини сурмоқда. 100 ёшдан ошиб яшашининг сабаби-доим ҳаракатда бўлиш, халол мехнат қилиш, яхшиликка интилиш. Ҳаётдаги шиори: Тинчликни ардоқлаш.

Бугун Риштон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва “Соҳибкор” МФЙ  ходимлари Маҳбуба ая Отажонова хонадонида бўлиб, у кишининг ҳолидан хабар олишди ва “Юз ёш билан юзлашганлар” номли китобни совға қилишди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 128 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб