ЯПОНИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ РИШТОНДА!

×

 2021-10-23 17:52:28    448

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида бўлиб турган Япониянинг “AOIKAI Medical Corporation” компанияси вице-президенти Хироши Тамаи, корпорация бош юристи Наоя Эндо, шунингдек AOIKAIнинг Ўзбекистондаги вакилларидан иборат делегацияси Риштон туманига ташриф буюрди.

Ташриф аввалида меҳмонлар “Халқаро кулолчилик маркази”да бўлишиб, бу ердаги кулоллар билан суҳбатлашишди.  Шундан сўнг, деоегация аъзолари Риштон туманидаги Риштон-Япония маданий иқтисодий алоқалар маркази қошидаги “Норико Гаккию” япон тили ва маданият марказида бориб, у ерда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашишди. Учрашув самимий тарзда ўтиб, меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Делегация аъзоларига вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, туман ҳокими ўринбосари Абдуқаҳҳор Жўрабоевлар ҳамроҳлик қилишди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 127 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб