КЕКСАЛАР – ОИЛА ЧИРОҒИ

×

 2021-10-08 16:10:42    794

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманидаги 13-мактабда бўлиб ўтган уч авлод учрашуви ана шундай номланди. Мактаб директори Шокиржон Мирзамўминов ўқувчиларга фахрий меҳмонларни таништирди. Мактабда кўп йиллар бошланғич таълим ўқитувчиси бўлиб ишлаган Шарофат опа Турсунова ўз болалиги, аввалги мактаблар аҳволини бугунги ўғил-қизлар ва ҳозирги мактабдаги шароитларни қиёслаб берди.Юртимиз оилалари нуроний отахон-онахонлар меҳр қуёши билан чароғон, деди у.Таълим фахрийлари Эркинжон Райимжонов, Сабохон Аҳмадқулова, Ғофиржон Холбоев, туман Кенгаши депутати Аброржон Собиров, Зоҳидон МФЙ раиси Расулжон Раззоқов, мактаб ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Толибжон Носиров “Кексалар ҳафталиги” доирасида қилинган эзгу ишларни санаб ўтишди.  Ҳазрат Навоий “Лисон ут-тайр” достонида ўз болалик чоғини эслар экан, мактабдаги кекса устози кўп шеър ёдлатгани ҳақида шундай ёзган:Истабон ташхиси хотир устод,Назм ўқутурким, равон бўлсун савод.Насрдин баъзи ўқур ҳам достон,Бу “Гулистон” янглиғу ул “Бўстон”.Алишербек 4 ёшидан бошлаб шеър ёзишни машқ қилган. У шу ёшдаёқ Лутфий, Қосим Анвор, Фаридиддин Аттор, шайх Саъдий, Ҳофиз Шерозий ғазалларини ёддан биларди. Ўқувчилар учрашувдан ўзлари учун зарур хулоса чиқариб олганликларини айтишди.Кексалар сўзи ибрату насиҳат,Риоя айлаган топар манфаат.   Толиб Носир.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб