РИШТОНЛИК ПАХТАКОРЛАРНИНГ ХИРМОНИГА БАРАКА ТИЛАЙМИЗ
2021-09-25 13:06:49 453
Пахта – жуда мўжизакор ўсимлик бўлиб, у чиқиндисиз махсулотлар беради. Бобо деҳқон фермерларимиз кузда ерни шудгорлаб, айрим хўжаликлар яхоб суви бериб эрта баҳорда Аллоҳ таолодан барака тилаб синалган, унимдор, толаси сифатли бўлган чигит уруғини экиб, не машаққатлар билан ундириб, парвариш қилиб мўл хосил етказишга ҳаракат қиладилар.
Пахтадан олинадиган маҳсулотлар жуда кўп одамларга либос, озиқ овқат учун пахта ёғи, чорва ҳайвонларига озуқа, ғўза пояси ўтин ва ҳоказо. Ҳозир пахта далаларидан мўл ҳосил йиғиб териб олинмоқда. Пахтага одамларимизда бир ажойиб муҳаббат бўлиб, бу бизнинг ифтихоримиз, ғуруримиз, миллий бойлигимиздан. Ҳар йилгидек бу йил ҳам ҳимматли юртдошларимиз пахтакорларга ёрдам бермоқдалар.
Эл юртимизни обод бўлиши, турмушимиз фаровонлиги аввало яратганнинг инояти билан бизнинг ҳамжиҳатлигимиз биландир. Бугун Риштон туманида бу йилги пахта ҳосилини нес нобуд қилмай териб олиб мамлакатимизнинг улкан хирмонига ҳисса қўшиш, бирорта чаноқни ҳам увол қилмасдан териб олишга эътибор қаратилмоқдаю.
Фермерларимиз томонидан пахтакорлар учун иссиқ овқат, қайнатилган сув ташкил этилмоқда. Теримчиларнинг терим пуллари ўз вақтида тарқатилмоқда. Факатгина ҳосилни нес-нобуд қилмай тезроқ териб олиш бўйича ўз тавсияларини бердилар.
Риштон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси