ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 2021-09-23 20:14:19    504

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2021 йил  14 январдаги  "Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш  ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4959-сонли қарорларида  белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш  мақсадида Риштон туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабида шахмат бўйича туман  мактаб ўқувчилари ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтди. Ақл машқи ҳисобланган шахмат билан шуғулланиш фикрлашни ўстиради, ҳаётдаги муаммоларни ечишда осон йўл топиш имконини беради. Риштон туманида ҳам уқувчилар дарсдан бўш вақтлари ақл гимнастикаси – шахмат билан мунтазам шуғулланиб келадилар. Бугун тўрт ёш тоифасида ўтказилган баҳсларда 8 нафар ўқувчилар ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олишди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар фахрий ёрлиқ, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Мусобақани юқори савияда ўтказишда туман ХТБ жисмоний тарбия йўриқчиси Н. Ўтанов ўзининг катта ҳиссасини қўшганини таъкидлаш жоиз.  
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб