СУД РАИСЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ
2021-09-21 13:15:06 532
Уйрат МФЙ биносида Риштон туманида фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича туман судлари раисларининг сайёр қабули ўтказилди.Қабул олдидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, суд тизимини ислоҳ қилиш, одил судловга эришиш даражасини, суд иши юритуви сифатини, фуқароларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, суд, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида изчил ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган турли масалалар юзасидан туман судлари раислари қабулида бўлди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси