МАРРА ЯҚИН, ТЕРИМНИ БЎШАШТИРМАНГ!
2021-09-18 13:31:28 450
Туманимиз далаларида пахта теримига оммавий киришилди. Терим суръати кундан кунга ошиб бормоқда. Бу хайрли ишга фермер нафақат хўжалиги аъзолари, балки уюшмаган аҳоли ҳам баҳоли қудрат далага чиқиб теримда фаоллик кўрсатишмоқда. Туманимизда йиллик шартнома режасини бажарган фермерлар сони тобора ортиб боряпти. Марра сари яқинлашаётгани ҳам кўпчиликни ташкил қилади.
Ана шундай омилкорлардан яна бири – “Меҳнатобод” МТПга қарашли Гулираъно Холиқова раҳбарлик қилаётган “Холиқов Йўлчибой” фермер хўжалигидир. Фермер хўжалиги аъзолари ҳар гектар ердан олинадиган ҳосилдорликни 50 центерданга етказиш учун терим суръатини тобора авж олдирмоқда. Дастлабки теримдаёқ ҳар гектар ердан 45 центнердан ҳосил йиғиштириб олинаётгани жамоа аъзолари кўнглини тоғдай кўтармоқда.
Ушбу фермер хўжалиги фаолияти ҳақидаги лавҳани “Риштон ҳақиқати” газетасининг навбатдаги сонида танишишингиз мумкин.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси