РИШТОНЛИК ПОЛВОНЛАР ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

×

 2021-09-09 16:11:07    475

PDF юклаш
Чоп этиш


Кейинги йилларда асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олижаноблик ва ҳалолликнинг тимсоли сифатида эъзозланиб келинган, ўзбек халқининг тарихий мероси – “Кураш” спорт турига жиддий эътибор қаратилди. Ҳусусан, давлатимиз раҳбари томонидан ушбу спорт турини ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланиб, 2017 йил 2 октябрдаги ПҚ-3306-сон қарори билан хуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Давлатимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида кураш халқаро спорт тури сифатида кенг эътироф этилди. Бугунги кунда эса, яратилган шарт-шароитлар ўз маҳсулини бермоқда. Курашчиларимиз жахон ареналарида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда.Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Россиянинг Қозон шаҳрида старт олган  МДҲ давлатлари ўртасидаги “МДҲ” ўйинларида ҳам спортчиларимиз юқори натижаларни қайд этишди. Улар ичида бел олиш кураши  ва уч кураш бўйича қатнашган спортчилар ҳам ўз иқтидорларни тўлақонли намойиш этишиб, Ўзбекистон терма жамоасига муҳим рейтинг балларини қўшиб қўйишди. Қувонарлиси шуки ушбу совриндорлар орасида 2 нафар Риштонлик спортчилар ҳам бор. Мусобақада совриндор бўлган Илёсбек Обиджонов мутлоқ вазн кумуш медали, Асадбек Зокиров 120 кг вазнда тоифасида бронза медални қўлга киритишди. Куни кеча юртимизга қайтиб келган спортчилар бугун туман ҳокимлигида тантанали равишда кутиб олинди.  Кутиб олиш маросимида туман ҳокими ўринбосарлари, туман Маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, нуронийлар, туман туризм ва спорт бўлими ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, БЎСМ ходимлари ва тарбияланувчилари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди. Тадбирда Риштон тумани ҳокими ўринбосари З. Умаров спортчиларни ғалаба билан табриклаб, уларни хар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди. Қаҳрамонлар учун ўзига хос байрам тадбири ўтказилиб, ғолибларга қимматбахо совғалар топширилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб