Сайлов участкалари комиссиялари аъзолигига номзодлар тасдиқланди

 2021-09-08 13:26:35    592

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги 29-сессияси бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтган сессия ишида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳаллий ва ҳудуддан сайланган депутатлар, масалага алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича Риштон туманида ташкил этилган сайлов участкалари комиссиялари аъзолигига тавсия этилган номзодлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.Сессияни Кенгаши депутати  Бахтиёржон Тўйчиев очди ва олиб борди.Сессия кун тартибига киритилган ягона масала юзасидан туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Равшанжон Саидов маъруза қилди ва сайлов участкалари комиссиялари аъзолигига тавсия этилган номзодлар билан таништирди.Депутатлар сайлов участкалари комиссиялари аъзолигига номзодлар рўйхатини бир овоздан тасдиқладилар.Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказувчи “11-Фарғона” сайлов округи вакили Илҳомжон Носиров  иштирок этди.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб