ЁҚИМЛИ УЧРАШУВ
2021-08-27 20:59:04 589
Байрам арафасида туманимизда ажойиб хуш хабар қанот ёзмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фаол фуқароларни мукофотлади. Улар орасида тумандошимиз Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Исажон Султоновнинг ҳам борлиги халқимизни беҳад қувонтириб юборди. Султонов Исажон Абдураимовичга “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ” фахрий унвони берилди.
Шу муносабат билан туман ҳокими Суфҳонжон Солиев туманимизда ижод қилаётган бир гуруҳ ёзувчилар, шоирлар, журналистлар, туман маънавият ва маърифат маркази ходимлари ҳамда фаоллар ҳамроҳлигида Авазбой қишлоғига - Исажон Султоновлар хонадонига ташриф буюрди. Меҳмонларни халқ ёзувчисининг онаси Бихожал хожи она, опа-сингиллари, яқинлари кутиб олишди. Бир пиёла чой баҳона Исажон Султоновнинг болалиги, ўқиш даврлари эсланди. Ана шундай буюк инсонни тарбиялаб камолга етказган ёзувчининг келгуси ишларида омадлартиланди, ота-онасига раҳматлар айтилди. Ташриф якунида туман ҳокимининг эсдалик совғаси топширилди.
М. Ҳожиматов,
“Риштон ҳақиқати” мухбири.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси