МУСТАҚИЛЛИК ШОДИЁНАСИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2021-08-26 15:08:59    572

PDF юклаш
Чоп этиш


Мустақиллик энг улуғ, энг азиз неъмат. Бугун биз эришган ва эришажак юксак марралар, озод ва обод Ватанимиз манзаралари, аввало, истиқлол шарофатидандир.

Шу боис, мустақиллик байрами ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида юртимиз бўйлаб кенг нишонланади.

Эътиборлиси эса, ҳар йилги байрам тадбирлари ўзгача маъно-мазмун касб этадиган шиор остида нишонланади.

Бу йилги байрам Президентимиз қарори билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этгани алоҳида эътибор ва эътирофга лойиқ.

Республикамиз бўйлаб мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остидаги туркум тадбирлар кенг қулоч ёймоқда.

Мазкур тадбирларнинг навбатдагиси Риштон туманида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

“Халқаро кулолчилик маркази”да бўлиб ўтган тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар мустақиллик берган имкониятлар, эришилган ютуқ ва имтиёзлар, мамлакатимизда рўй бераётган улкан ўзгаришлар, анъана ва қадриятларимизга алоҳида тўхталиб, Мустақиллик – бебаҳо неъмат эканлигини ёрқин мисоллар орқали тушунтириб ўтдилар.

Айниқса  истиқлол йилларида  сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва  юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотларнинг  самараси улароқ, бугун одамлар давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари одамлар учун ишлаши  зарур деган ғоя асосида кенг кўламли янгиланишлар натижалари аҳолимиз орасига кириб борди.

Шодиёнага ташриф буюрган қадрли тумандошларимизни ва азиз меҳмонларимизни туман ҳокими С. Солиев  қутлуғ айём билан табриклаб, кейинги пайтларда туманда амалга оширилган ишлар ва режалар ҳақида гапирди. 

Шундан сўнг катта байрам концерти бошланиб кетди. Унда туман маданият бўлимининг истеъдодлари санъаткорлари ва ёш спортчилар ўз чиқишлари билан кўнгилларни хушнуд этишди.

Байрам тадбири ўтказилаётган паллада “Халқаро кулолчилик маркази”га Эфиопия, Чили, Германия ва Бразилиялик сайёҳлар кириб келишди ва байрам тадбирида иштирок этиб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

(Туманимизда бўлиб ўтган байрам тадбири ҳақидаги репортаж билан “Риштон ҳақиқати” газетасининг навбатдаги сонида танишишингиз мумкин).



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб