ФУҚАРОГА ЕР ҚОНУНИЙ АЖРАТИЛГАН?

 2021-08-20 18:13:45    517

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Риштон тумани Ёйилма қишлоғи Тўлқин маҳалласидан ёзмоқдамиз. Туман ИИБ масъул ходими 9 гектар ерни акаси номига ҳужжатлаштириб боғдорчилик қиляпти. Унга ер қонуний ажратилганми? Ваколатли идоралар ҳолатни ўрганса бўларди”, деган мурожаат эълон қилинди. Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги ўрганиш олиб борди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, мурожаатда тилга олинган 9 гектар ер майдони қаровсиз ҳолда бўлиб, 2018 йилда аукцион орқали сотувга қўйилган ва фуқаро Тешабоев Шуҳратжон аукцион ғолиби сифатида ерга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ушбу фуқарода ерга эгалик қилиш ва боғдорчилик қилиш учун вилоят ва туман ҳокимининг қарори мавжуд. Ваколатли органлар олдин ҳам бу борада ўрганишлар олиб боришган.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб