ЧҚБТ фани ўқитувчилари учун...

×

 2021-08-17 21:15:33    547

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун тумандаги 26-умумий ўрта таълим мактабида Риштон тумани мудофаа ишлари бўлими  ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ЧҚБТ раҳбарлари учун ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўқув-семинари давомида умумтаълим мактабларида ўқитилаётган «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» (ЧҚБТ) фани орқали ўқувчилар Ватан мудофаасининг ҳуқуқий асослари, Қуролли Кучларимиз қўшинларининг турлари ва тузилиши, ҳарбий низомлар ҳақида тушунчаларга эга бўлаётгани таъкидланиб, сафланиш, ўқотар қуроллар, ҳарбий техника турлари, улардан фойдаланиш қоидаларини ўрганиб, чидамлилик, кучлилик, тезлик, чаққонлик бўйича жисмоний машқларни бажариш кўникмаларини ўзлаштириш лозимлиги айтиб ўтилди.
Миллий армия халқ, мамлакат мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва тинч-осойишта ҳаётининг кафолати, ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг катта мактабидир. Шу жиҳатдан, чақирувга қадар бошланғич таълим ёшларни меҳнатга, Ватанимизни ҳимоя қилишга тайёрлаш, уларнинг сиёсий, маънавий дунёқарашини ўстириш, халқимизнинг бой тарихи, шонли жанговар анъана ва қадриятларига садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, спортнинг ҳарбий ва амалий турларини ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб