ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-08-12 15:05:39    558

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман Хотин-қизлар Жамоатчилик Кенгашининг йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда вилоят Хотин-қизлар Жамоатчилик Кенгаши раҳбари Т. Тожиева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси М. Салимова, Риштон тумани Хотин-қизлар Жамоатчилик Кенгашининг 25 кишилик таркиби, тумандаги 71 та маҳалла фукаролар йиғинларнинг Хотин-қизлар Жамоатчилик Кенгаши рахбарлари иштирок этишди.

Ушбу йиғилишда Хотин-қизлар кенгашининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, Хотин-қизлар кенгашларининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби, Хотин-қизлар кенгашларининг давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тушунтириб ўтилди.

Шу билан бирга, Кенгаш йиғилиши давомида хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ва психологик хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш «Аёллар дафтари» билан манзилли ишлаш, мутасадди ташкилотлар, секторлар томонидан хотин-қизларнинг муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳам муҳокама қилинди.

Кенгаш аъзолигига туманнинг ҳар бир соҳадаги вакилларидан жалб қилиниб, улар томонидан таклифлар берилди. Шунингдек, Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсийфаоллигини ошириш, оилаларда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, гендер тенглик масалаларини ижобий ҳал этишда фаол иштирок этгани учун вилоят хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши томонидан Ҳ. Зияева, Г. Зиёпова ва Д. Додобоевалар тақдирланишди.

Жамоатчилик кенгаши йиғилишига бағишлаб туман ҳокимлигида махсус кўргазма ташкил этилди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб