Миннатдорчилик

×

 2021-08-06 05:56:41    551

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари" га бағишланган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъмирлаш мақсадида Риштон туманида кенг кўламдаги ишлар амалга амалга оширилмоқда. Хусусан, сектор раҳбарлари томонидан ҳар куни фуқаролар қабули ташкил этилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилаётгани туманимиз аҳлини қувонтирмоқда.

Кеча туман ҳокимининг навбатдаги қабулига “Янги Авлод” МФЙда яшовчи Гуласал Жамолиддинова иш билан таъминлаш юзасидан мурожаат этганди. Унинг мурожаати жойида ҳал этилди. Гуласал Жамолиддинова тумандаги 11-ДМТТга ишга қабул қилинди.

- Ўзим сиртқи таълимда таҳсил оламан. Оилада кўпчилик истиқомат қиламиз. Қолаверса оиламизда мендан ташқари ҳам шартнома асосида ўқийдиганлар бор. Шуни инобатга олган ҳолда иш билан таъминлаш юзасидан мурожаат қилгандим. Туманимиз раҳбарлари мурожаатимни ижобий ҳал этиб беришди. Мен 11-ДМТТга ёрдамчи тарбиячи сифатида ишга қабул қилиндим. Бизга кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун Президентимизга, барча раҳбарларга миннатдорчилик билдираман.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб