ТУМАН ҲОКИМИ МУРОЖААТЧИНИНГ ХОНАДОНИГА БОРДИ
2021-08-04 11:01:12 609
Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва тезликда бартараф этиш чораларини кўриш кераклигини барча давлат идоралари масъулларига қатъий топшириқ қилиб қўйди.
Айтиш жоизки, бу борада Риштон тумани ҳокимлигида муаммоларни жойларга чиқиб ўрганиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, кеча сектор раҳбарлари томонидан турли муаммолар бўйича кўплаб мурожаатлар билан чиқаётган фуқаролар учун алоҳида қабул ўтказилди.
Кечаги қабул жараёнида "Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Наргиза Насриддинова туман ҳокимига мурожаат қилиб, ўзи ва турмуш ўртоғи ногиронлиги бўлган фуқаролар рўйхатида туриши туфайли яшаб турган уйини таъминларлашда амалий ёрдам сураган эди. Туман ҳокими ушбу фуқаронинг мурожаатини унинг хонадонига бориб ўрганишни айтиб ўтганди.
Бугун туман ҳокими ваъдасига мувофиқ "Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғини яшовчи Наргиза Насриддинова хонадонига ташриф буюриб, унинг мурожаатини ўрганди ва хонадон эгаларига уйни таъмирлаб беришини таъкилдаб, мутассадиларга топшириқ берди. Хонадон эгалари туман ҳокимининг ташрифидан мамнун бўлишди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси