Такрорий мурожаатлар муаллифлари билан сайёр қабул бўлиб ўтди
2021-07-31 14:39:33 639
Президенти Ш. Мирзиёев томонидан "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари" га бағишланган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъмирлаш мақсадида бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Солиев ва Риштон туман Халқ қабулхонаси мудири С. Додобоевлар томонидан Қалайнав МФЙда қайта мурожаат қилган фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда масалалари ечими борасида қайта-қайта эътирозлар билдираётган фуқаролар мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаатда кўтарилган масалалар туманлар ҳокими, ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилиб, ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.
Такрорий мурожаатларнинг олдини олиш, фуқаролар мурожаатларини ҳал этишнинг таъсирчан чораларини кўриш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда 37 та фуқаролар қатнашиб, улардан 14 та мурожаатлар келиб тушди. Фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг 8 таси жойида ҳал этилди, қолган 6 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилиб қаноатлантирилди.
Шунингдек, фуқароларга сабабсиз, асоссиз қилинган мурожаатлар учун жавобгарлик белгиланганлиги, мурожаатнинг мақсади ва йўналиши бўйича тўғридан-тўғри ваколатли органларга мурожаат қилиш бўйича мутахассислар томонидан ҳуқуқий тавсиялар берилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси