Ҳоким қабули: Мурожаатлар қабул жараёнининг ўзида ҳал этилди

×

 2021-07-29 16:52:55    641

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак... Давлатимиз раҳбарининг илгари сурган бу ғояси ва бугунги кунда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда бошқа давлат органлари масъуллари олдига қўйган қатъий талаби ўз натижаларини бермоқда.

Бугун Риштон тумани ҳокими ва тегишли мутасаддилар Халқ қабулхонасида навбатдаги қабулини ўртказди. 16 нафар фуқаролар иштирок этган ушбу қабул жараёнида кўплаб муаммоларга ечим топилди.

Туман ҳокими барча мурожаатларни эътибор билан тинглади ва бу муаммоларни бартараф этиш учун масъулларга топшириқ берди. Хусусан, Бужай МФЙдан ташриф буюрган фуқароларнинг ушбу маҳаллада яшовчи тадбиркорнинг ноқонуний тарзда қурилаётган дўкони юзасидан қилган мурожаатлари жойида ҳал этилди.

Бундан ташқари, аҳолининг уй-жой билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш ва шу каби бошқа масалалар юзасидан қилган мурожаатлари бўйича ҳам аниқ муддат белгиланган ҳолда масъулларга топшириқлар берилди.

 

Бугунги қабул рақамларда

Бугунги қабул жараёнида фуқаролардан 16 та мурожаат келиб тушди. 5 та мурожаат жойида ҳал этилди. 8 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий масалаҳат берилган ҳолда қаноатлантирилди.  3 та мурожаат назоратга олинди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб