МАРКАЗ НИМСТАНЦИЯСИ ҚУВВАТИ ОШИРИЛДИ

×

 2021-07-25 18:38:55    595

PDF юклаш
Чоп этиш



Баъзида соҳа мутахассислари учун бирон-бир ишни бажаришда жойлашув ҳудуди ҳам катта аҳамият касб этади. Бугунги кун энергетикларимиз учун анчагина мураккаб кечган бўлса-да, ўз ишининг усталарига, олдига қўйилган вазифани бажаришда, касбга бўлган садоқат ва албатта ҳалқ хизмати учун қилаётган мехнатлари йўлида тўсиқ бўла олмади. Вазифа бажарилди.   Вилоятмизнинг Бағдод, Бувайда, Риштон ҳамда Ёзёвон туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 кВли "Марказ" нимстанциясидаги мавжуд куч трансформатори узоқ вақтлардан буён электр энергиясига б ўлган талабнинг ортиши ҳисобига ўта юклама билан ишлаб келаётганди.   "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖнинг 2021 йил учун белгилаб олинган аниқ чора-тадбирларига асосан, бугун ушбу нимстанция қуввати оширилди.   Нимстанциясидаги қуввати 10 000 кВА бўлган куч трансформатори 16 000 кВА бўлган куч трансформаторига алмаштирилди.   Бундан ташқари, нимстанциядаги мавжуд электр қурилмаларни таъмирлаш, бўёқлаш, нимстанция ҳудудини эстетик ҳолатини яхшилаш ишлари амалга оширилди.   Ушбу ишларга “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг 50 нафарга яқин мутахассислари, 10 га яқин маҳсус автотранспорт воситалари жалб қилинди.   Маълумот ўрнида, нимстанциясидан бошланувчи 2 та 35 кВли юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини электр энергиясини етказиб берилишига ҳам хизмат қилади.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб