Мактабларда таъмирлаш ишлари қизғин
2021-07-22 21:58:16 632
Соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш юртимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!” деган эзгу ғоя асосида юксак замонавий талабларга жавоб бера оладиган, янгича фикрлайдиган, мамлакатимиз келажаги тақдирини ишониб топшириш мумкин бўлган ёш мутахассислар тайёрланмоқда.
Ана шу мақсадда бугун Риштон тумани ҳокими С. Солиев раҳбарлигида ишчи гуруҳи айни пайтда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган умумтаьлим мактабларига ташриф буюрди.
Режага кўра, мазкур таълим муассасалари янги ўқув йилига қадар фойдаланишга топширилиши мўлжалланган. Ишчи гуруҳи қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, пандемия даврида қурувчиларни ўйлантираётган муаммолар билан қизиқди. Шунингдек, мазкур иншоотларда кириш қисми ва иссиқлик тизими қувурларини ер остидан олиб ўтиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Ҳудудни янада ободонлаштириш, дарахтларга шакл бериш ҳамда асфальт ётқизиш бўйича мутасаддиларга тавсиялар берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси