Қайрағочлик ёш деҳқон мўмай даромад топмоқда

 2021-07-14 19:48:51    496

PDF юклаш
Чоп этиш


Эрта баҳорда Риштон туманида “Қайрағоч” МФЙда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад топишга йўналтириш мақсадида 4,0 гектар ерни йигит-қизларга 10 сотихдан бўлиб берилган эди.Бу имкониятдан фойдаланган ёш ер эгалари айни кунларда биринчи ҳосилни йиғиб-териб олишмоқда.Ёш деҳқонладан бири Муҳиддин Қодиров оила аъзолари билан биргаликда ўзига ажратилган 10 сотих ерга помидор экиб уни меҳр билан парваришлади. Айни кунларда помидорлар пишиб етилиб, экспорт қилинмоқда. Муҳиддин бугун ўз меҳнати билан мўмай даромад топаётганидан хурсанд. - Ҳосилимиз жуда мўл бўлди. 10 сотих ердан биринчи теримнинг ўзидаёқ 2 тоннага яқин помидор ҳосилини йиғиб-териб олдик. Бундан ташқари, ҳали пайкалда ҳосил мўл. Бу йил яхши даромад топиб, оиламга ёрдам бермоқчиман - дейди ёш деҳқон Муҳиддин Қодиров. У ҳукуматимиз томонидан ёшларга берилган имконият ва ғамхўрликлардан миннатдор.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб