“GOLDEN BRICK FIELD” МЧЖ раҳбари хизмат сафаридан келгач масала ижобий ҳал этилади

 2021-07-09 17:51:22    780

PDF юклаш
Чоп этиш



 Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Фарғона вилояти Риштон тумани Зоҳидон қишлоғи Мевазор кўчасидан мурожаат йўлламоқдамиз. 2021 йил май ойи бошида Тўда қишлоғида жойлашган “GOLDEN BRICK FIELD” МЧЖдан ғишт олган эдим. Ғиштлар билан икки хонали уй тикладим. Уй томини ёпиш учун маблағ етишмагани сабабли озроқ кутишга тўғри келди. Аммо бир ҳафта ўтмасдан уй ғиштлари турган жойида тўкилиб кета бошлади. Бу ҳақда “GOLDEN BRICK FIELD” МЧЖга хабар бердим. Ушбу МЧЖ раҳбари келиб кўриб, “бу ғиштларни қайтариб олиб кетиб, барча сарф-харажатларингизни қоплаб берамиз, фақат бирор жойга мурожаат қилмай туринг” деб ишонтириб кетди. Мана, икки ой ўтса-да, на раҳбаридан на бошқа иш юритувчиларидан хабар бор. Ҳолатга мутасаддилар эътибор қаратади деган умиддаман”, номли мурожаат юзасидан, туман ҳокимлиги ва туман Халқ қабулхонаси мутахассислари иштирокида ўрганишлар олиб борилди. Маълум бўлишича, “GOLDEN BRICK FIELD” МЧЖ раҳбари ҳозир хизмат сафарида бўлиб турибди.  Шу туфайли ушбу масалага у сафардан келгач, ойдинлик киритилади, вазият ижобий ечим топади, деган умиддамиз.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб