“Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби - Темурбек Ҳайдаровга

×

 2021-06-30 12:26:10    606

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Ушбу қарор билан янги Ўзбекистонни барпо этиш ва унинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган иқтидорли йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирландилар.

Мукофотланганлар орасида Риштонлик фидойи ва мард ўғлон – Фарғона давлат университетининг 2-босқич талабаси Темурбек Ҳайдаров ҳам борлиги барчамизга ғурур бағишлади.

Ушбу юксак унвон билан Темурбек Ҳайдаровни сектор раҳбарлари, туманимиз аҳли номидан муборакбод этаман. Темурбекнинг ўқиш ва кейинги ишларида мувафаққият тилайман, замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишлари, ғайрат-шижоати билан жонажон Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишига, садоқатли фарзандлар бўлишига ишонаман.

Яна бир бор, юксак унвон муборак бўлсин!

Суфҳонжон СОЛИЕВ,

Риштон тумани ҳокими



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб