Энг яхшилар аниқланди

×

 2021-06-25 22:15:22    563

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрдаги “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги ЎРҚ-595-сонли қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 802-сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти”нинг ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг педагогик тажрибаларини оммалаштириш, таълим-тарбия жараёнига илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйилган Давлат талаблари, “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида янги педагогик технологияларни жорий этиш, мактабгача таълим тизимида фаолият юритиб келаётган ёш ижодкор, истеъдодли ва ўз ишига сидқидилдан ёндашаётган тарбиячи мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш ҳамда  Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 27 апрелдаги  67-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида  Риштон тумани мактабгача таълим бўлими томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари педогог ходимлари ўртасида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” номли кўрик-танлов ўтказилди. Ўтказилган кўрик-танловда тумандаги билимли, малакали, ижодкор педогоглар иштирок этдилар. Кўрик-танловда 5 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди. “Энг яхши ижодкор тарбиячи” номинацияси бўйича 1-ўринни 26-ДМТТ тарбиячиси Мирзахонова Шоира, “Энг яхши методист тарбиячи” номинацияси бўйича 1-ўринни 48-ДМТТ тарбиячиси Хомидова Гавхарой, “Энг яхши ғоя муаллифи”  номинацияси бўйича   1-ўринни 19-ДМТТ тарбиячиси Содиқова Маъмура,  “Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича 1-ўринни 30-ДМТТ тарбиячиси Қодирова Гулноза, “Мохир қўл устаси” номинацияси бўйича 1-ўринни 9-ДМТТ тарбиячиси Расулова Наргизалар эгалладилар ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб