БОЛАЖОНЛАР ШАХМАТ МУСОБАҚАСИДА ҚАТНАШДИЛАР
2021-06-24 19:52:36 533
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммалаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туман мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида шахмат бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Шахмат инсон мия фаолияти учун фойдаси жуда катта спорт тури хисобланади. Шахмат мантиқий фикрлаш, қисқа ва узоқ муддатли хотирани ривожлантиришга ҳамроҳ бўлади. Бу спорт тури соғлом, бақувват, иродали қилиш билан бирга тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради. Бўлиб ўтган мусобақада 1,2, 9, 13, 44, 50, 52 –сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаол иштирок этдилар. Ўғил болалар ўртасида 1-ўринни 2-ДМТТ тарбияланувчиси Муслимбек Ёқубжонов, 2-ўринни 44-ДМТТ тарбияланувчиси Анваржон Мухаммадаминов, 3-ўринни 52-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Мухаммадаминов Мухаммадисо эгалладилар. Қизлар ўртасида 2-ДМТТ тарбияланувчиси Анваржонова Бибисора Ахроржон қизи ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар туман мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.Туман босқичи ғолиблари вилоят босқичига йўл олдилар.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси