КУЛОЛЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ҚАРЗДОРЛИГИ МАВЖУД...

 2021-06-13 23:24:59    551

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқлар орқали Риштон туманидаги “Халқаро кулолчилик маркази”да газ ва свет йўқлиги сабабли кулоллар ишни тўхтатишди, деган мақолалар эълон қилинди.

Ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида Риштон туман ҳунармандлар уюшмаси раиси, туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари ва “Ҳудудгаз” Риштон тумани бўлими бошлиғи билан суҳбат олиб борилди  ҳамда вазиятга ойдинлик киритилди.

Маълум бўлишича, айни дамда “Халқаро кулолчилик маркази”да фаолият юритаётган кулолларнинг электр энергиясидан 40 миллион сўм миқдорида қарздорлиги мавжуд. Бир неча кун олдин ТЭТК ходимлари уларга қарздорлик борасида огоҳлантирилган. Аммо ўзгариш бўлмаган. Натижада электр энергияси ўзиб қўйилган.

“Халқаро кулолчилик маркази”да фаолият юритаётган кулоллар “Ҳудудгаз” Риштон тумани бўлими билан ҳали юридик шартнома тузишмаган. Шартнома тузилиши билан улар таббий газ билан таъминланади.

Яна бир масала уста кулоллар хонадонларининг кадастр ҳужжатлари ҳам мавжуд эмас. “Саноатқурилиш банк” томонидан ҳужжатлар расмийлаштиришлиги лозим. Бунинг учун кадастр тўловини амалга ошириш талаб этилади.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб