Мустақиллик оқшомлари тадбири бўлиб ўтди

×

 2021-06-02 14:20:15    605

PDF юклаш
Чоп этиш



Республика маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси, туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари, туман маданият ҳодимлари ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда 1- июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш" куни муносабати билан туман истироҳат боғида  Мустақиллик оқшоми тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари ашула ва рақс ансанбили хонандаси Акбар Атамуҳаммедов ҳамда "Сарҳат" гуруҳи иштирок  этдилар.  - Риштон туманига биринчи маротаба  келган бўлсам-да, Риштон  аҳли  меҳмондўст, меҳрибон, очиқкўнгил экан. Бизни иллиқ кутиб олишди, қаерга бормайлик ёшу-қари бизга самол бериши мени ҳайрон қолдирди. Бундай муносабатни олдин курмаган эдим. Сизларга катта раҳмат, деди Акбар Атамуҳаммедов. Тадбир давомида Акбар Атамуҳаммедов ўзининг дилтортар қўшиқларини айтиб, даврани уйин-кулгу билан қиздирди. Тадбир сўнгида ДХХ чегара қўшинлари ашула ва рақс ансанбили Риштон туман ҳокимлиги томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 132 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб