Риштон туманида “Ҳунармандлар марказлари” барпо этишга киришилди

×

 2021-06-01 16:43:37    711

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Риштон туманида бўлиб, “Қалайнав" МФЙ ҳудудида барпо этишга киришилган Ҳунармандлар маркази биносига биринчи ғишт қўйиш маросимида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 4-5 февраль куни вилоятимизга ташрифлари чоғида берган кўрсатма ва топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5033-сон қарори ижроси доирасида барпо этилаётган ушбу мажмуа, Риштон туманида 2021-2022 йилларда қуриб битказиладиган тўртта янги Ҳунармандлар марказинининг бири бўлади.
0,80 гектар майдонда қад ростлаётган 3 қаватли Ҳунармандлар марказининг лойиҳа қиймати 22,4 млрд. сўмни ташкил қилади. 16 та ҳунармандлар хонадонини ўз ичига оладиган марказ лойиҳаси учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан имтиёзли кредит ажратилган.
Вилоят раҳбари шунингдек, “Оқ-ер” МФЙда жойлашган Риштон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ҳудудидаги 0,50 гектар майдонда барпо этишга киришилаётган Ҳунармандлар маркази иншооти бошланишига бағишланган тадбирда ҳам иштирок этди.
“Қалайнав” ва “Оқ-ер” МФЙ ҳудудларидаги ушбу икки марказ жорий йил фойдаланишга топширилади.
Шунингдек, келгуси йилга қадар туманнинг “Уч-Ариқ” ва “Тура обод” МФЙ ҳудудларида ҳам мана шундай ихтисослаштирилган Ҳунармандчилик мажмуалари қад ростлайди.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб