#Риштон туман#9-май

×

 2021-05-10 20:43:09    857

PDF юклаш
Чоп этиш


Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси раҳбари Д. Додобоева Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонида бўлиб, Марказнинг вилоят бўлими томонидан махсус тайёрланган байрам совғаси - бош-оёқ сарполарни топширди. Навбатдаги эъзоз ва эҳтиром табаррук инсонларни беҳад қувонтирди, албатта.- Элда азиз қилиб, ризқимизни кенг сочиб қўйган Аллоҳгаминг шукр, - дейди Мирзааҳмат ота. - Ҳолимиздан тез-тез хабар олиб туришибди. Туманимиз ҳокими ҳам кунда шу ерда, барака топсин!Тинч ва осуда ҳаётимиз сабабчилари бўлган отахонлар хонадони дуо истаган инсонлар билан ҳамиша гавжум. Мактаб ўқувчилари дейсизми, маҳалла фаоллари деймизми - туну-кун зиёратчилар қадами аригани йўқ.- Мирзааҳмат ота 2-сектор ҳудудида яшовчи энг ёши улуғ инсонлардан бири, - дейди сектор котиби. - Уларнинг хизматига ҳамиша шай туриш, турмушини янада фаровон этиб, ижобатли дуоларини олиш бизнинг энг эзгу вазифаларимиздан саналади.

Туман ҳокимлиги ва Маънавият ва маърифат маркази Риштон туман бўлинмаси


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб