ИККИ АВЛОД УЧРАШУВИ

×

 2021-05-08 16:31:15    540

PDF юклаш
Чоп этиш



13-умумтаълим мактабида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб икки авлод учрашуви ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси академияси ректори ўринбосари, юридик фанлари доктори, профессор М.Мамасиддиқов, ички ишлар академияси катта ўқитувчиси, подполковник Й.Зуҳиров, туман ҳокими ўринбосари М.Бекмирзаева, фахрий ўқитувчилар қатнашдилар. Нотиқлар иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони, Белорус ўрмонларида фашистларга қарши “Чекист” разведка гуруҳини тузган “Казбек” лақабли Мамадали Топиболдиев кўрсатган жасоратлар, уруш ортидаги халқимизнинг матонатли меҳнатини ёдга олдилар. Мактаб жамоасига тарихчи олим Тўлқин Зоҳидовнинг “Риштонлик партизан Казбек” китоби, харита ва бошқа спорт анжомлари совға қилинди.Шогирд ва ҳамкасблар мактабда кўп йиллар ишлаб нафақага чиққан ўқитувчи Мўсажон Ортиқовнинг 70 ёшга тўлгани билан самимий табриклаб ўз совғаларини тақдим этишди. Устоз кўрсатилган қадр ва эътибор учун ташаккурларини билдирди. Ўқувчилар ҳарбий жанг санъати машқлари, уруш йилларидаги куй-қўшиқларни ижро этиб йиғилганларни хушнуд қилдилар.   
Солижон Холдоров, 13-мактаб директори ўринбосари.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб