СЕССИЯ УЧ МАСАЛАГА БАҒИШЛАНДИ

 2021-05-03 21:05:39    612

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг 25-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Вилоят ва туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, масалага дахлдор ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари ииштирок этишди. Сессияни туман ҳоким, туман Кенгаши раиси С. Солиев очди ва олиб борди. Сессия кун тартибида 3 та масала кўриб чиқилди. 1-масала: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сон қарори ижроси бўйича туманимиз ҳудудида дастурга киритлган “Ёйилма” ва “Янгийўл” маҳаллаларида амалга ошириладиган ишлар учун талаб этиладиган маблағларни ҳимоя қилиш.2-масала: Риштон тумани бдюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш 3-масала: “Темир Дафтар” рўйхатида турган 112 та оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 196 млн  сумга  хонаки товуқ олиб бериш орқали доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш эвазига “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш. Кун тартибидаги масалалар юзасидан молия-иқтисодиёт ва   камбағалликни қисқартириш масалалари буйича туман ҳокими 1-ўринбосари  А.Мустафоқуловнинг ахбороти тингади. Сессияда депутатлар томонидан масалалар юзасидан қизғин муҳокама бўлиб ўтди. Шу билан туман кенгашининг 25-сессияи якунига етди. Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. 
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 110 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб